Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Наманган шаҳрида яшовчи А.С. ўзига нотаниш шахсдан 2 600 АҚШ долларига сотиб олган жами 52 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик банкноталарини қайта сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Метрода бегона қизнинг белидан пастини ушлаб шилқимлик қилган эркак қамалди
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш
Ҳаж ва умра зиёратлари бўйича илова ишлаб чиқилади
Тошкент вилоятида профилактика инспекторини пичоқлаган 18 ёшли йигит қўлга олинди
13 қаватли турар - жой биноси ёниб кетди