Наманган вилояти ҳокимияти, вилоят суди ҳамда бошқа ҳамкор идоралар вакиллари иштирокида никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш масаласида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда судьялар туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий ва марифий ишлар бўйича шўъба раҳбарлари, ДХА, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари, отинойилар ва имом хатиблар, м.ф.й хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.
Халқимиз азал-азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади, уни қадрлайди.
Ўз олдига эркин ва демократик жамият қуриш эзгу ниятини қўйган мамлакатимизда оилани мустаҳкамлашга қаратилган барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, улар қонун билан кафотлатланган.
Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси талабига кўра, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар судда эр ёки хотиннинг аризасига биноан даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўрилади.
Судлар ишларни кўришда томонларни яраштириш, оилани сақлаш, яраштириш чораларини кўриш, фарзандлар манфатини ҳимоя қилишда томонларга ярашиши учун қонунда кўрсатилган олти ойгача муҳлатни белгилашмоқда.
2022 йил 1-чорагида бевосита судьяларнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлар натижасида 45 та оилаларни яраштиришга эришилган.
Вилоят ва туманлараро судлари томонидан никоҳдан ажратиш ишлари ҳар бир туман ва маҳалла кесимларида доимий таҳлил қилиб борилмоқда. Хусусан жорий йилнинг 1-чораги мобайнида Наманган шаҳри, Чуст ва Чортоқ туманлари аҳолиси ўртасида никоҳдан ажралиш ҳолатлари бирмунча кўпайлиги кўрсатиб ўтилди.
Энг ачинарлиси, ҳали эндигина турмуш қурган ёш эр-хотинларнинг ажралишидир.
Шундай ёш оилаларнинг ажримига айрим ҳолларда қайноналарнинг сабабчи бўлаётганлиги ҳам ачинарли ҳолатдир. Жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари яраштирув комиссиялари айрим ҳолларда оилалардаги ажралиш сабабларини чуқур ўрганмасдан туриб, эр-хотинни яраштиришни имкони йўқ деган мазмундаги маълумотномаларни судга тақдим этиш билан чекланмоқдалар.
Никоҳни қонуний тарзда ФҲДЁ бўлимлари орқали расмийлаштирмасдан қонунсиз турмуш қуриш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Оқибатда никоҳини қонуний тарзда расмийлаштирмаган аёллар кейинчалик шаръий турмуш ўртоғига нисбатан оталикни белгилаш, фарзанди таъминоти учун алимент ундириш, уй-жой ва бошқа оилавий масалаларни ҳал этишда қийинчиликларга учрамоқдалар.
Ачинарлиси, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг маслаҳатчилари ўз ҳудудларида яшаётган айрим оилалар ўртасида келиб чиқаётган низолардан хабардор ҳам бўлмаганлар. Эр-хотинлар ўртасидаги ажралиш сабаблари ўрганиб, уларни яраштириш чораларини етарли даражада кўрмаганлар.
Бундан ташқари, оиладаги нотинчлик оқибатида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар келиб чиқаётганлигини, бу борада ҳам тегишли профилактик ишларни кучайтиришимиз, фарзандларимиз тарбиясига масъул бўлишимиз, уларни турли экстремистик оқимлар гирдобига тушиб қолмасликларидан сақлашимиз лозим.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87 сонли Фармонининг мазмун ва моҳияти юзасидан иштирокчиларга атрофлича тушунтиришлар берилди.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Абдурахмон Сафаев
Тасодифий хабарлар
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр
Илиқ об-ҳаво сақланиб туради — «Ўзгидромет»
15 августдан нималарга рухсат берилиши маълум бўлди
Андижонда йирик жиноий гуруҳ фош этилди (видео)
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанчага етгани маълум бўлди