АҚШ давлатига ноиммиграцион визаларни олиш бўйича суҳбатлар ва аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун жойлар очилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, АҚШ элчихонаси ҳафтанинг ҳар сешанба ва пайшанба кунлари соат 16:00 да сентябрдан декабргача бўлган муддат учун виза суҳбати ўринларини очган. Июль ва август ойлари учун эса жойлар сони чекланган ва деярли тўлган.
“Саёҳатчилар виза учун суҳбат кунини бепул онлайн тарзда белгилашдан аввал, виза учун анкетани тўлдириб қўйиши зарур. Туристик виза 12 ой давомида амал қилади, шу боис сиздан, виза режаларингизни аввалдан белгилашингизни сўраймиз”, дейилади элчихона хабарида.
Тасодифий хабарлар
Журналист Абдукарим Мирзаевга Ўзбекистонда иш очилмаган – Бош прокуратура
Сурхондарёлик йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди
Корея Республикаси ўзбекистонликларнинг мамлакатга киришини чеклаши мумкин
Ўзбекистонда ҳам “Tax free” тизими жорий этилади
Ички ишлар ходими ИИБ биносида ўзини отиб қўйди