Зеленскийни ўлдириш учун юборилган Қодиров гуруҳи йўқ қилингани айтилмоқда

Зеленскийни ўлдириш учун юборилган Қодиров гуруҳи йўқ қилингани айтилмоқда

Украина Президенти Владимир Зеленскийни йўқ қилиш учун келган чечен ҳарбийлари йўқ қилинди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов маълум қилди.

“Президентимизни йўқ қилиш бўйича бевосита “қодировчилар” томонидан амалга оширилиши керак бўлган махсус операция бугун бизга тўлиқ маълум. Айтишим мумкинки, биз бугунги кунда бу қонли урушда қатнашишни хоҳламайди Федерал хавфсизлик хизмати вакилларидан маълумот олдик. Бунинг шарофати билан айтишим мумкинки, президентимизни йўқ қилиш учун махсус юборилган Қодировнинг элита гуруҳи йўқ қилинди”, деган Данилов.

У шунингдек, “Қодиров гуруҳи” икки гуруҳга бўлинганини ҳам қўшимча қилган.

“Биз уларни кузатдик. Бир гуруҳ Гостомелда қуршаб олинди, бошқа гуруҳ ҳозир, айтайлик, нишонда”, деган Данилов.

×