ССВ хабарига кўра, байрам кунлари юртимиздаги барча тиббиёт муассасаларида шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг тегишли навбатчилик жадвали асосида фаолият юритиши йўлга қўйилади.
Жумладан, ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатувчи 2369 та амбулатория-поликлиника муассасалари ҳамда туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникаларида тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.
Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам шифохоналари ва «тез ёрдам» хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
Мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларда 14 та Call-марказ туну кун иш режимида бўлиб, «тез ёрдам» тизимида мавжуд 2748 та бригада таркибидаги жами 12 837 нафар шифокор ва ва 27 653 нафар ўрта тиббиёт ходимлари навбатчилик асосида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатади.
Бундан ташқари, байрам кунлари 219 та туғруқ муассасалари ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади. Жумладан, 31 декабрдан 1 январгача бир сутка давомида 583 нафар акушер-гинеколог, 344 нафар неонатолог, 1172 нафар доя ҳамда 2042 нафар ҳамшира оналар ва болалар саломатлиги йўлида хизмат кўрсатишади. Байрамнинг кейинги кунлари ҳам тиббиёт ходимлари навбатчиликка киришадилар.
Тасодифий хабарлар
Namanganda gaz ballonidan foydalanishda ehtiyotsizlikka yo‘l qo‘ygan fuqaroning uyi yonib ketdi
Россия ортидан АҚШ ҳам ядровий қуролларини шай ҳолатга келтирадими? Блинкен жавоб берди
Саноати ривожланган туманларга 200 млрд ажратилади – Мирзиёев
АҚШ: коронавирусни даволашда безгакка қарши дорилар синалиб, 20 киши вафот этган
Мирзиёев янги маслаҳатчиси Чакрабарти билан нималарни муҳокама қилди?