Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 10 ойлик чақалоқни тириклайин кўммоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.
Қайд қилинишича, Вавилов кўчасида яшовчилар чақалоқни тириклайин кўммоқчи бўлган аёлни кўриб қолиб, полицияга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари ўзбекистонлик аёлни қўлга олган. Унинг тўрт фарзанди борлиги айтилмоқда.
Аёл сўроқ пайтида болани ўлдириш нияти бўлмаганини, фақат эрини хиёнат қилишдан қайтариш учун ўзига хос маросим ўтказганини айтган. Калинин тумани маъмурияти хабарига кўра, аёл руҳий-неврологик диспансерда рўйхатга олинган.
Воқеадан кейин аёл руҳий-неврологик шифохонага, чақалоқ эса болалар шифохонасига ётқизилган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари воқеа сабабларини ўрганишда давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Мактаблар очилса, дезинфекция ишларини ким қилади? Яна фаррошларми?
Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади
1-синфга онлайн қабул бошланди
Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди
Наманганда Isuzu юк машинаси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди