Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий йил 1 сентябрдан қатор ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилиб, ҳайдовчилардан уларни талаб қилиш бекор қилинади.
Электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
● автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
● техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
● автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.
Адлия вазирлиги кучга кириши кутилаётган янги тартиб ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади, дегани эмаслигини эслатди.
Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда террористик ташкилот таъсирига тушган 21 киши ушланди
Женнифер Лопез илк бор Ўзбекистонда концерт беради
Эртага сайлов куни. Об-ҳаво қандай бўлади?
Дурдона ва Сайёранинг қотилларига умрбод қамоқ сўралди
ОГОҲ БЎЛИНГ: эпидемия шароитида хакерлар фаоллашмоқда...