Қорақалпоғистонлик фуқаро С.М. 2020 йилнинг декабрь ойида Россияга ишлаш мақсадида боради ва жорий йил сентябрь ойида соғлиғи кескин ёмонлашгани оқибатида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолади.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳрига ишлаш учун борган наманганлик 51 ёшли Ж.Б. бахтсиз ҳодиса сабабли оёғидан оғир жароҳат олган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу фуқароларни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 19 ва 21 ноябрь кунлари Москва – Тошкент авиарейслари орқали Ўзбекистонга қайтарди.
Фуқаролар Агентлик ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тез тиббий ёрдам бригадасини жалб қилган ҳолда кутиб олиниб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйилди.
Тасодифий хабарлар
ЛГБТ фаоли Миразиз Бозоровга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ўзбекистонда йил бошидан бери қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?
Наманганда бир-бирига қўшни икки уйда ёнғин чиқди
“Тўқликка шўхлик”. Туркманистонда одамлар гўшт нархи сабаб бош кўтарди
Жамоат жойларида чекаётганларни жаримага тортиш бошланди