Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашувчи “Сукут сақлама” (“Немолчи”) лойиҳаси асосчиси журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда у Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, апрель ойи охирида унга таҳдидли мазмундаги хабар келган. Хабарда номаълум шахс журналистни ой охиригача ўлдиришга мажбур бўлганини ёзган. Шунингдек, номаълум кимса у ҳақидаги барча маълумотларни билишини айтган.
“Ўлим таҳдидини олганимдан кейин хатти-ҳаракатларим ўзгарди. Мен унга кимнингдир аҳмоқ ҳазилидек муносабатда бўлишга ҳаракат қилдим, лекин подъездга кириш, коридор бўйлаб офисга бориш қўрқинчли эди. Мен турмуш ўртоғимдан сайтимизнинг биз ишлайдиган қисмида чироқ ясашни, умумий эшикка қулф осиб қўйишни сўрадим. Якуний қарорни ўтган ҳафта психолог билан машғулотдан сўнг қабул қилдим. Унинг сўзларига кўра, хабарнинг услуби психопатникига ўхшайди. Бу баҳорда одатдагидан кўра руҳий касалликларнинг кўп кучайиши мавжуд. Бу психопат мени ўлдириши мумкин. Шунинг учун мен бир неча ҳафтага мамлакатни тарк этишим керак деб ўйладим”, деб ёзган Матвиенко.
Лойиҳа раҳбарининг маълум қилишича, ҳозирда у Грузияда бўлиб, кейинчалик Ўзбекистонга қайтиб келади.
manba: qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Наманганда қайси тизимга неча миллион доллардан ажратилиши маълум қилинди
Тошкентдаги Тоштурмада бой ва пулдор маҳкумлар, собиқ “орган” ходимлари қийноққа солинган
Учинчи марта уйланмоқчи бўлган эркакни иккала хотини дўппослади
Коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яшириш жиноий жавобгарликка асос бўлади
Россияда UzAuto Motors автомобиллари ёниб кетди (видео)