Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатдаги рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкин.
Бугунги йиғилишда ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди. Айниқса, тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги таъкидланди.
Маълумот учун, 28 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 720 нафарни ташкил этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дунё IT бозори тенденциялари
Дунё мамлакатлари бу йил Рамазон ҳайитини қандай кутмоқда?
ЙПХ ходими «каттакон»нинг буйруғи билан жаримага тушган «Малибу»ни қўйиб юборди. Хўш?
Counter-Strike ўйини ДХА компьютерларига қандай кириб қолган?
Қашқадарёда 40 дан зиёд эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер ушланди