Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонунда белгиланган.
Қонун билан назарда тутилган биринчи йўналиш – Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятнинг жазо чоралари кучайтирилмоқда.
Иккинчи йўналиш эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ва ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Мазкур Қонун билан мамлакатимизда Жиноят Кодексида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарликни белгилаш орқали ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади.
Қайд этилишича, Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда нафақат ички ишлар органлари ходимлари ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари), балки бошқа ҳокимият вакилларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали уларнинг ўз қонуний фаолиятини тўсқинликсиз амалга оширишига шароит яратилади. Шунингдек, ҳокимият вакилларининг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлашга эришилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда ўқитувчилардан пул йиғиб беришлари кераклигини айтган мактаб директорига чора кўрилади
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 минг 506 нафарга етди
Андижон вилоятига ва Андижон шаҳрига автомобиллар кириши тақиқланди
Пойтахтдаги дарахтлар ҳолати дронлар орқали назорат қилинади
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш