Бир неча ўнлаб украиналик чегарачилар Россия ҳудудига ўтди. Бу ҳақда ТAСС агентлигига Россия ФСБ жамоатчилик билан алоқалар маркази маълум қилди.
Aгентлик маълумотларига кўра, Украина Давлат чегара хизматининг (ДЧХ) 26 нафар ҳарбий хизматчиси мамлакат ҳудудида кейинги хизматни ўташдан бош тортган ва Брянск вилоятидаги чегара қўшинларининг “Троеборт” назорат-ўтказиш пунктига келган. Бундан ташқари, яна 16 нафар украиналик Қрим Республикасидаги Джанкой назорат-ўтказиш пунктига етиб келди.
Қайд этилишича, хизмат жойини тарк этган 46 нафар чегарачи Россия ҳудудига ўтган.
Aввалроқ ФСБ Украина Давлат чегара хизмати ходимлари Россия-Украина чегарасидаги ўз жойлашувларини оммавий равишда тарк этгани ҳақида хабар берганди.
Тасодифий хабарлар
Бразилия Россия билан атом сувости кемаси қуриши мумкин
Солиқ органларининг айрим ходимлари ҳар ойда устама ҳақ олиши белгиланмоқда
Қалтис геосиёсат: Хитой мудофаа харажатларини кескин оширмоқда
Наманганлик 22 тадбиркор нимадан норози?
Бортида 133 киши бўлган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради (видео)