Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтган Термиз-Бойсун автомобиль йўлида ҳаракат тезлиги меъёри 130 километр/соатгача оширилиши мумкин. Бу ҳақда “Воҳа 24” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича республика ва вилоятдан ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари Сурхондарё вилоятидаги халқаро аҳамиятга молик М-39 Олмаота–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз–Термиз автомобиль йўлининг Термиз–Бойсун йўналишида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини соатига 130 километр қилиб белгилаш бўйича кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ишларини амалга оширган.
Унда М-39 автомобиль йўлининг 1315–1324-километри, яъни Оқрабод аҳоли яшаш ҳудуди оралиғида тезлик соатига 90 километр, 1324–1326-километр оралиғида, Шифобулоқ маҳалласи ҳудудида соатига 70 километр, 1337–1349-километр оралиғида соатига 100 километр, Шеробод тумани ҳудудидаги 1374–1400-километр оралиғида эса соатига 130 километр қилиб белгилаш масаласи кўриб чиқилган.
Ўрганиш ишлари амалга оширилиб, мутахассислар томонидан камчиликлар бартараф этилиши ва шундан сўнг қайта кўрикдан ўтказилиб, кўрсатилган километрлар оралиғида тавсия этилган тезлик жорий этилишининг мақсадга мувофиқлиги маъқулланган.
Тасодифий хабарлар
Қирғизистон яна Россияга нота юборди
Андижондаги “Дунё садолари” фестивалига 6 миллиард сўм маблағ сарфланди
Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди
Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани маълум бўлди
Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори эълон қилинди