РАСУЛ КУШЕРБАЕВ;
Агар улар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси эмас, амалдорларнинг қизи бўлишганида...
Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланганлиги ҳолати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Энг ёмоги бизнинг мустақил бўлишни истамайдиган, адолатсиз, одамларга эмас кўпроқ амалдорлар ва давлат идораларнинг ҳохиши учун хизмат қиладиган судимиз, айбдор бўлган меҳрибонлик уйи раҳбарини 5 йилу 6 ойга қамаб, қолган мансабдорларга озодлиги чеклаш жазоси бериб, қамоқдан озод қилган.
Бизнинг судлардан бунақа адолатсиз қарорлар қабул қилишини кутса бўлади.
Ишончим комилки, агар жабрланувчи қизлар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси эмас, амалдорларнинг қизи бўлганида бизни ўша судимиз қизларни жинсий алоқа қилишга мажбурланган шахсларнинг бирортасини ҳам қамоқдан чиқармай, умри қамоқда чирийдиган жазо тайинланган бўларди. Лекин бу қизларнинг ортида амалдор ота-онаси ёки яқин қариндоши йўқ, улар етимхонанинг болалари.
Бўлиб ўтган ҳолат яна бир бор судларимиз ҳамон қонунлардаги адолат ва тенглик принципларига мувофиқ ишлай олмаётганини кўрсатмоқда. Хайф бўлсин бунақа судга бўлган ишонч, ойлик ва умр.
Адолатли суд ҳақидаги гаплар эртак эканлигига тобора ишонч ортиб бормоқда!
Тасодифий хабарлар
Швейцарияда Гулнора Каримовага қарши яна жиноят иши очилди
Болливуд юлдузи - Риши Капур 67 ёшида оламдан ўтди
Лазги Дубайни лол қолдиряпти
Дайжест. COVID-19 чекинмоқда – сўнгги 24 соатда шифо топганлар сони ортди
Янги тизим: ҳокимлар энди уй бузиш учун ҳукуматдан рухсат олади