Telegram орқали “пулингизни икки ҳисса қилиб, қайтариб берамиз” деб одамларни чув тушираётган шахс аниқланди.
Хабар қилинишича, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. Telegram мессенжерида "Ҳадя бериб, ҳадя олинг" номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз" мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 млн сўм маблағни номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилгани аниқланган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 1881-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунга мувофиқ Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шундай товламачилик йўли билан пул ишламоқчи бўлган яна бир жиноят вояга етмаган шахс томонидан амалга оширилган.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи 37 ёшли О.Р. мурожаат қилиб, номаълум шахс пластик картасидан 1 млн 600 минг сўм пулини ўзлаштирганлигини билдирган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 16 ёшли Ш.Ш. Telegram мессенжери орқали пулини 2 баробар кўпайтириб беришини айтиб, номаълум шахсга зарарли ҳавола юборган ҳолда унинг пластик карта маълумотларини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирган.
Ш.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Наманганда Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди
Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркациялаш бўйича қонун ратификация қилиниши кутиляпти
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исиши кутилмоқда «Ўзгидромет»
Фарғонада мактабнинг ёшлар етакчиси пора билан ушланди