Шунингдек, собиқ президент қарорлари Эроннинг минтақа бўйлаб ҳужумлари кучайишига сабаб бўлгани таъкидланган.
Оқ уй АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни Эрон ядро дастури тезлашишида айблади. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.
Жозеф Байден матбуот хизмати раҳбари Жен Псакининг сўзларига кўра, Трампнинг кўп томонлама ядро келишувидан чиқиб кетиши Теҳронни мажбуриятлардан озод қилган ва АҚШни халқаро майдонда яккаланиб қолишига сабаб бўлган.
“Биз ҳозир яна музокаралар столидамиз. Аммо собиқ администрациянинг ядро келишувидан чиқиб кетиши Эроннинг атом дастури тезлашишига олиб келди. Ҳозирда Теҳрон бизнинг Форс кўрфазидаги ҳамкорларимизга тўғридан-тўғри ҳужум қилмоқда, унинг қўғирчоқлари АҚШ қўшинларига зарар етказяпти.Вашингтон эса халқаро майдонда бутунлай яккаланиб қолди”, – деган у.
Маълумот ўрнида: Ҳозирда Венада Эрон билан ядро келишуви бўйича саккизинчи раунд музокаралар бўлиб ўтяпти. Теҳрон АҚШ билан мулоқотдан бош тортмоқда ва Трамп даврида жорий қилган санкцияларни бекор қилишни талаб қиляпти.
Тасодифий хабарлар
Германия Украинани қўллаб-қувватловчи лойиҳани рад этди
Ирим-сиримлар замони ўтди: мияни ишлатинг!
Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик режаси эълон қилинди
Шерзод Шерматов Huawei компаниясининг минтақавий президенти билан учрашди
Мессининг уч боласи етим қолиши мумкин