Тошкент вилоятидаги Карантин марказида фуқаро ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба «Дарё»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, 20 июнь куни соат тахминан 4:00-5:00 оралиғида 42 ёшли, асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида ўзини осиб қўйган.
У коронавирусга таҳлил топширган бўлган, бироқ таҳлил натижалари ҳали чиқмаган. Фуқаро айнан қачон, қаердан келгани, Ўртасаройдаги карантин марказига жойлаштирилгани ҳозирча маълум эмас.
Фуқаро нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳам номаълум. Қайд этишларича, ҳозирда ваколатли органлар томонидан ҳолат юзасидан терговолди текширув олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон илк бор коинотга сунъий йўлдош учирмоқчи
Сўнги 6 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?
“Straus House” мансабдорларига суд ҳукми ўқилди
Дунёдаги энг қуруқ Атамака чўлини қор қоплади
“Толибон” вакили Мирзиёевга раҳмат айтди