Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси мансабдорлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувда собиқ Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармасида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келингани аниқланган. Бошқарма томонидан тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ташкиллаштириш учун турли фирмалар билан 20 миллиард сўмлик тўғридан тўғри шартномалар тузилгани фош бўлган.
Амалда ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида ўтказиб бўлинган бўлсада, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октабрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган. Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлган.
Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Одилхон қори озодликка чиқди
Ўзбекистон АЭСнинг яна иккита энергоблокини қуради
Шубҳали караокеда 14 нафар фоҳиша қўлга тушди: 3 нафари ўзбекистонлик
Саккизинчи ўлим: коронавирус аниқланган ангренлик бемор вафот этди
Андижонда инспектор пичоқлаб ўлдирилди. Қотил қидирилмоқда