Alphabet холдинги таркибига кирувчи Google компанияси Mandiant киберхавфсизлик бўйича компаниясини сотиб олмоқчи. Битим суммаси 5,4 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда «ixbt.com» нашри хабар бермоқда.
Келишув Google компаниясининг ҳар йили 19 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирадиган булутли бизнесини кучайтириши ҳамда унинг хавфсизлик ечимлари ва консалтинг хизматлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Бир ой олдин Microsoft компанияси Mandiantни сотиб олмоқчилиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Илгари дастурий таъминот гиганти келгуси беш йил ичида киберхавфсизлик учун 20 миллиард доллар сарфлашини башорат қилган.
Google Mandiantнинг ҳар бир акцияси учун 23 долларлик таклифи Microsoftнинг битим тузиш таклифидан олдинги акция нархидан тахминан 53 фоизга юқори.
Google билан келишув шу йил охирида якунланиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Хитой «Толибон» давлатини тан олишга тайёрлигини билдирди
Нон нархини 4 баравар ошириш таклиф қилинди
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди (видео)
2020 йил 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Наманганда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна ошди
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди