2021 йил 23 декабрь куни ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлимига, 1981 йилда туғилган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Р.З. ариза билан мурожаат қилган.
ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хабарига кўра, у ўз аризасида Тошкент вилоятида яшовчи “Шерзод” исмли шахс билан “Инстаграм” интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, у билан ишқий муносабатда бўлгани, шундан cўнг ишқий мазмунда ёзилган смс хабарларни турмуш ўртоғи ва яқин қариндошлари ҳамда интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборишлик билан қўрқитиб, ундан тамагирлик йўли билан 20 000 000 сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганини маълум қилиб, “Шерзод” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу аризага асосан, шу куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида, 1985 йилда туғилган, илгари Жиноят кодекснинг 177-моддаси билан 2-қисми судланган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи, фуқаро Т.Ш., Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ҳудудида жойлашган “Атлант” клиникаси олдида ариза муаллифи Р.З.дан 20 млн сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Суриштирув ишлари давомида, Т.Ш. фуқаро Р.З.дан олдин ҳам товламачилик йўли билан 70 млн сўм пулларни олганини ва ҳақиқатан ҳам уяли телефон аппаратида Р.З. билан ўзаро ишқий муносабатдаги ёзишмалари мавжудлигини маълум қилган.
24 декабрь куни фуқаро Т.Ш.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар ва далилий ашёлар қонуний чора кўришлик учун Чилонзор тумани ИИО ФМБга юборилган. У ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, туман ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган, тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
РАСМИЙ ХАБАР: 26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади
Хориждан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди
В Узбекистане пятый день подряд не фиксируют смерть от коронавируса
Асакалик блогер бир кунда 3 та модда билан жавобгарликка тортилди
Ўзбекистонда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмалар яратилади