«O'zLiDeP» фракцияси йиғилишида «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинган.
Жиноят кодексига кўра ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган ёхуд уни жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки фоҳишаликка жалб қилган, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Хусусан, баъзи жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда. Яъни, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун 30 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади.
Номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш масаласида 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклифи берилмоқда.
Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик учун 300 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда:
- вояга етмаган, меҳнатга лаёқатсиз шахслар ва ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан «ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш» тарзидаги янги жазо тури жорий этилмоқда;
- алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганидан кейин педофилларга нисбатан жазони кескин кучайтириш ҳақида мунозаралар юзага келганди.
Хусусан, «Юксалиш» ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов қонунчиликка педофилларни кимёвий ва жисмоний бичиш амалиёти киритишни таклиф қилмоқда.
«Қонунчиликка педофилларни кимёвий ва жисмоний бичиш амалиёти кириши шарт. Қанча жазо муддатларини оширмайлик, такроран содир этиш хавфи сақланиб қолади. 20 ёшли эркак педофиллик қилса, 15 йил ўтириб чиққанда 35 кирган бўлади. Яъна шу жиноятни содир этади. Педофилия бу касалллик!», — деб ёзди Бекмуродов ўз саҳифасида.
Manba: Xabar.Uz
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан кечаги можаро ҳақида суҳбатлашди
Олимлар: “ Тез орада Америка бутунлай йўқ бўлиб кетади”
Давлат хизматлари марказлари стикер бермайди
Автомобилларга махсус стикерлар бериш вақтинча тўхтатилди
Украинада урушнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж)