Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан ва пропан нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Рақобат қўмитаси бу борада ўрганиш ишларини бошлади.
Бу ҳолат бўйича эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлди. Рақобат қўмитаси шуни инобатга олган ҳолда, ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Қўмита ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газ нархларининг ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга 15 июль куни хабар юборган.
Автомобильларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газ нархи ошгани ҳақида хабарлар 1 августдан бошлаб тарқалди. Бироқ ўрганишлар барча ҳудудларда ҳам метан нархи ўзгармаганини, айримларида эски нархи, айримларида эса 4250 сўмгача сотилаётганини кўрсатмоқда.
2024 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарори қабул қилинган ва 1 августга қадар автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм этиб белгиланган эди.
Тасодифий хабарлар
Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда
Намангандаги истирҳат боғи ҳудудида 15 минг кишини сиғдира оладиган масжид қуриляпти
Карантин чекловлари сақланиб қоладиган соҳалар маълум қилинди
Янги ўқув йили учун дарсликлар ижараси нархи эълон қилинди
Пандора ҳисоботи: Гулнора Каримова миллионларни қандай қўлга киритгани фош қилинди