Туркияда 7 балли зилзила рўй бериб, оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Шавкат Мирзиёев президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Ўзбекистон ТИВ ҳозирча зилзилада ўзбекистонликлар жабрлангани бўйича мурожаат келиб тушмаганини маълум қилди.
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани маълум қилинганди. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот котиби.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади, — дея қайд этилади Шерзод Асадов берган ахборотда.
Зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси (+90−312−441−38−71, +90−312−441−17−46) ва/ёки Истанбулдаги Бош консулхонасига (+90−212−323−20−37, +90−212−323−20−39) мурожаат қилишлари мумкин, — дейилади вазирлик баёнотида.
ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳам ҳамдардлик билдириб, «Туркия халқи учун жуда оғир дамларда биродарларимизни қўллаб-қувватлаймиз», дея Telegram каналида пост қолдирди.
Anadolu агентлигининг Twitter`да мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беришича, соат 04:17 да Қаҳрамонмараш вилоятининг Пазаржик туманида 7,4 магнитудали, 04:27 да Газиантеп вилоятидаги Нурдаги туманида 6,6 магнитудали ва 04:36 да шу вилоятнинг Ислаҳие вилоятида 6,5 магнитудали зилзила қайд этилган.
РИА Новости янгиланган маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 284 киши ҳалок бўлди, 2383 киши жароҳат олди. Бу ҳақда вице-президент маълум қилган.
Тасодифий хабарлар
Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Журналист ва блогерга туҳмат қилган Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбарига жазо тайинланди
«Барселона» ва «Реал»нинг бўлажак ўйинлари санаси маълум бўлди
Президент газ экспортини қисқартиришга буйруқ берди
Видеода Украина ҳарбийлари қаршилик кўрсатишдан бош тортиб, қуролларини топширишаётгани айтилмоқда