Туркиянинг Анталия шаҳрида Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув кеча, 11 март куни иккинчи “Анталия дипломатик форуми” доирасида ўтказилди, деб ахборот берган Қирғизистон ТИВ.
Учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий майдонда кун тартибига чиққан долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашган. Украина атрофидаги вазиятга тўхталар экан, томонлар бир овоздан можарони сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш учун зудлик билан кескинликни пасайтириш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва музокаралар столига қайтиш зарурлиги ҳақида фикр билдирган.
Бундан ташқари, томонлар Қирғизистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш эҳтимоли ўрганиб чиқилди
Кореяда Ўзбекистон байроғи кўринишидаги пайпоқ сотилиши тўхтатилади
Самарқандда автомобиль йўлини тўсиб, рақсга тушган куёвжўраларга чора кўрилдими?
Учқўрғон туманида тарқалган видео бўйича вилоят ИИБ изоҳ берди
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди