2021 йилнинг 1 октябр куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан ўтувчи Тошкент-Чимён йўлининг 76 километрида ўзининг «Спарк» русумли автоуловида Билдирсой ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган О.Н. исмли аёл кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, 150 метр жарликка тушиб кетган.
Воқеа юзасидан хабар соат 12:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган. Шунга кўра, бир гуруҳ қутқарувчи воқеа жойига етиб бориб, ҳайдовчи аёлга зарур амалий ва психологик ёрдам кўрсатган ҳамда автоулов жарликдан тортиб чиқарилган.
Фуқаро хавфсизлик камаридан фойдаланиб ҳаракатланганлиги ва автоулов хавфсизлик ёстиқчаларининг ўз вақтида ишга тушганлиги сабабли ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Тасодифий хабарлар
Россиядан мигрантлар жўнатаётган пул қанчага камайиши айтилди
UzAutoMotors автомобиль харидорларига огоҳлантириш билан чиқди
Газ заправкалардаги чеклов сабаб сотувдаги бензин ҳажми оширилади
ИИВ Фарғонада ҳалок бўлган халқ таълими вакиллари борасида маълумот берди
Намангандаги мактабда таҳсил олган йигит АҚШдаги нуфузли университетнинг грантини қўлга киритди