Самарқандда вояга етмаган қизнинг эстрада хонандаси ва унинг дўстлари томонидан зўрлангани айтилаётган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговни Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бормоқда. Аввалроқ ушбу гумонланувчи шахс машҳур эстрада хонандаси Жасур Умиров экани маълум бўлган эди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган самарқандлик қизнинг номусига тегилган бўлиши мумкинлиги ҳақида журналист суриштируви эълон қилинганди. Каттақўрғон туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган эди.
Интернетда мақола эълон қилингач, Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ Тергов бўлимининг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилиб, ишни қўшимча ўрганиш учун қайтарганди.
Қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Буни жабрланувчининг яқинлари ва Ички ишлар идоралардаги манбаси тасдиқлади. Дастлабки тергов ҳаракатларини Самарқанд вилоят ИИБ Тергов бошқармаси олиб бораётгани айтилмоқда.
“Вазиятни прокуратура назоратга олгач, Каттақўрғон туманига бориб, ҳодиса содир бўлган уй ИИБ вакиллари ҳамроҳлигида ўрганилди. 10 октябрь куни жиноят иши қўзғатилди. Шундан сўнг терговга чақиришди. Терговга Ж.У. ҳам чақирилганди, аммо ўша воқеа содир бўлган кунда хонанданинг ёнида турган икки шериги келди, холос. Истардикки, бу сафар тергов бир томонлама бўлиб қолмайди, холислик таъминланади”, деган қизнинг отаси.
Маълумот учун, жиноят кодексининг 118-моддасига кўра, номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, содир этилган жиноятнинг оғирлик даражасига қараб 3 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
Тўқаев Ўзбекистонга келяпти
Демак, афсона! Олимлар Лох-Несс махлуқининг мавжудлиги борасида ҳеч қандай далил топа олишмади
Жо Байден Путинни қаттиқ огоҳлантирди
Кашандаларнинг коронавирусга чалиниш хавфи юқори бўладими?