Жорий йилнинг 31 декабрь куни – Янги йил кириб келиши арафасида Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ёзди.
Унинг қайд этишича, айни кунларда иссиқ ҳаво оқими Европадан шарққа томон ҳаракатланиб, рус текисликлари томон ошиқмоқда.
“Мазкур вазият келаётган ўн кунликда бизга шимоли-ғарбдан ўта совуқ ҳаво оқимлари кириб келмаслигини кафолатлайди.
Дарвоқе, ҳозирги кунда ҳаммани янги йил кечасида ўзбеклар янги йилни қандай об-ҳаво қаршисида кутиб олиши тўғрисидаги вазият қизиқтиряпти.
Айрим иқлим моделлари 2023 йилга ўтар кечаси соат миллари 00:00 га бонг урганда, республиканинг катта қисмида ташқи муҳитда қор ёғиши мумкинлиги тўғрисида кутилмаларни тақдим этмоқда”, деб ёзган мутахассис.
Унга кўра, 28 декабрдан сўнг республикага бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда.
“31 декабрга 5 кунлар қолганда, янги йил кечаси учун ишончли об-ҳаво прогнози тақдим этилади”, деб ҳали Янги йил кечасида қор ёғиши билан боғлиқ маълумот ўта ишончли эмаслигини тасдиқлаган Абдулаҳатов.
Тасодифий хабарлар
Тошкент метросида «тўй» қилганларлар жазоланади — Транспорт вазирлиги
Фарғонада эркак ўлдирилиб, ялонғоч ҳолатда чакалакзорга ташлаб кетилди
АҚШдаги ўзбек дўконида пичоқбозлик бўлди, қурбон бор
Вакцина ҳам коронавирусни йўқ қила олмайди — ЖССТ
Мирзо Улуғбекнинг "Улуғбек Зижи" асари илк бор тўрт тилда нашр этилди