Ўзгидромет хабарига кўра, 1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди. Кейинги кунларда совуқ ҳавонинг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.
Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисмининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0...+5 даража, шимолда -5…-2 даража атрофида бўлади.
Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари -7…-2 даража, кундуз кунлари 0...+5 даража, шимолда кечалари -13…-10 даража, баъзи жойларда -17…-15 даража, кундуз кунлари -7…-2 даража совуқ атрофида бўлади.
Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Ўзбекистон таълим тизимига янгилик олиб кирмоқда
Наманганда бир кунда 3 ҳудудда ёнғин содир бўлди
Qo‘qon shahar hokimligi maktablarda ro‘mol o‘raydigan o‘quvchilar ro‘yxatlari tuzilayotganini tan oldi
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартирмоқчи
Поп туманида 2 та «Исузу» ўзаро тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди