Фарғона вилоятида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, 3 киши жароҳатланди.
Lacetti ва Matiz иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши вафот этди, дея хабар қилмоқда ИИВ «Mening yurtim» телеканали «Markaziy studiya» информацион дастурига таяниб.
Фарғона вилоятида юз берган ҳодисада 1985 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиққан вақтда ўз йўналишида келаётган 63 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль билан тўқнашди.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси воқеа жойида, йўловчиси эса шифохонада вафот этди. Яна 3 киши жиддий жароҳат олди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Туркияга кириш янада мураккаблашди...
Орзуга айб йўқ! Қирғизистон дунё тартибини ўз қўлига олмоқчи
Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи камайтирилди
«Қўйлиқ» бозори қайси ҳудудга кўчирилиши маълум бўлди
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?