Қозоғистонда 20 минг тенге номиналидаги янги банкнотадан мамлакатнинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг портрети олиб ташланди. Бу ҳақда КазТАГ хабар бермоқда.
Банкнот жорий йилнинг 1 октябридан муомалага киритилган. Унинг олд томонида Қозоғистоннинг давлат рамзлари, “Қозоқ эли” монументи, “Мангу юрт” тантанали аркаси, қозоқ миллий орнаментининг парчаси “Баскур” ҳамда Мустақиллик йилларини ифодаловчи “30” рақами тасвирланган. Орқа томонда Остона ва Акорда қароргоҳининг панорамали кўриниши мавжуд. Банкнотда 25 та ҳимоя элементи мавжуд ва у дунёдаги энг хавфсизларидан бири ҳисобланади, дейилади хабарда.
Шу пайтгача мамлакатда 2015 йил ва 2021 йил декабрида 20 минг тенгелик банкноталар муомалага чиқарилган. Аҳамиятлиси, январдаги тартибсизликлардан бир ой олдин чиқарилган банкнотларда биринчи Президент Нурсултон Назарбоевнинг сурати акс этган. Кейинроқ Миллий банк бу банкнот Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига чекланган тиражда чиқарилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Қозоғистон пойтахти номи Нур-Султондан Остонага қайтарилган эди. Бундан кўп ўтмай, "Қозоғистон Биринчи Президенти куни" давлат байрамлари қаторидан чиқариб ташланди.
Тасодифий хабарлар
Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик прокурорларга танбеҳ берди
Талаба қизлар ётоқхонасига ўрнатилган камера бўйича ректорат тилга кирди, ИИБ тергов бошлади
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилди
Куннинг маълум вақтларида такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди
Музликларнинг эриши қадимий вирусларни уйғотиши мумкин – БМТ