Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида “9-май байрами яқинлашиб келмоқда, Хотира ва қадрлаш кунида кўпчилик ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишга боради. Ҳар йили бу одат тусига кирган. Карантин даврида нима бўлади? Қабристонларга боришга рухсат этиладими”, деган савол билан мурожаат қилинди.
Та’кидланишича, ҳукумат томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирларни, я’ни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.
“Карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу ҳақда зудлик билан етказилади.
Тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя этаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз”, деди Ш. Ғиёсов .
Тасодифий хабарлар
Ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли ва барча турдаги истеъмолчиларга Азиз ҳамюртлар!
Шавкат Мирзиёев янги қарор қабул қилди
НАТО Украинага 500 млн евролик янги ёрдам пакетини юборади
«Сатторий иши» бўйича суд жараёни ниҳоясига етди
АҚШ-Мексика чегарасида ноқонуний мигрантлар сони ошди – ОАВ