Эртага юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Эртага юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади, кечқурун шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг- бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 18-22 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати:

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;

Фарғона водийсида 41-43даражагача кўтарилади.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.

18-24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари: Сўх, Фарғона туманлари ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

×