САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими?

ЖАВОБ: Ҳа, фойдаланишингиз мумкин!

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига асосан автотранспорт воситаларининг эгалари ўз автотранспорт воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда текин фойдаланиш шартномасини тузган ҳолда бошқа шахсларга бепул фойдаланишга беришлари мумкин.

Текин фойдаланиш шартномасининг тушунчаси, уни қандай тузиш бўйича қонунчилик талаблари ҳамда мазкур шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
617-630-моддалари билан белгилаб қўйилган.

Шунингдек

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 март кунидаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (шунингдек текин фойдаланиш шартномаси) нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак;

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни (шунингдек текин фойдаланиш шартномасини) нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;

Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар (шунингдек текин фойдаланиш шартномаси) нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилиши керак;

Саволга Уйчи туман адлия бўлими ходими
Нодирбек Хасанов жавоб берди.

×