18 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу йилнинг 7 апрель куни тошкентлик, 77 ёшли (аёл) А. сурункали бронхит, ўнг ўпка ателектази, гипертония касаллиги билан карантинга олинган эди. Зудлик билан ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ўтказилган.
Бироқ вирусолог, пульмонолог, терапевт, кардиолог, реаниматологларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор бугун ушбу инфекция асоратлари: икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1469 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 194 нафари даволанган, 4 нафари вафот этганди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Тасодифий хабарлар
Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
Исроил Ғазодаги ёрдам нуқтасига зарба берди, 12 киши ҳалок бўлди
"9 май хотира ва қадрлаш куни" мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда
Ertak emas, haqiqat: 16 yilga «kesilgan» sud raisi bir yilga qolmay oqlandi