Бугун 25 июнь куни фуқаро Ҳ.Ибрагимова (санъаткор) ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб, Тошкент тумани ИИО ходимлари унинг синглиси Ҳанифани яшаш хонадонига келиб, бирор бир “асоссиз” уни олиб кетганлиги тўғрисида маълум қилган.
Мазкур мурожаатда келтирилган важлар Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди.
Иш ҳужжатларига кўра, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди фуқаро 1982-йилда туғилган Ҳ.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётганлиги, жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва ҳозирги кунда дастлабки терговдан бўйин товлаб юрганлиги ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилинганлик ҳолатларни инобатга олиб, фуқаро Ҳ.И.га нисбатдан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.
Мазкур ажримга асосан, Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов органларининг якуни хулосаси асосида жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.
ИИББ Aхборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди
Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика бўйича 243 млн долларлик шартнома имзолади
Мен Учинчи жаҳон урушининг олдини оладиган ягона одамман – Трамп
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 398 млн сўмга Trailblazer сотиб олгани маълум бўлди
Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди