Ўсмирлар учун «Спутник M» вакцинаси синови иштирокчилари 15 минг рубл миқдорида пул компенсацияси оладилар. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.
«500 нафар иштирокчига биринчи, 28, 42, 90 ва 180 кунларда қўшимча равишда иммуногенлик қон тестини топшириш таклиф этилади. Иммуногенлик учун қон топширган эмланган кўнгиллиларга 15 минг рубл миқдорида пул компенсацияси, шунингдек, платсебо олган барча иштирокчиларга 15 минг рубл миқдорида пул тўланади», — дея таъкидлаган агентлик манбаси.
Тадқиқотнинг учинчи босқичи доирасида 3000 нафар кўнгиллидан 2400 нафари эмланади, яна 600 нафари эса плацебо олади. Вакцина ёки плацебо юборилиши тасодифий ташкиллаштирилади. Биринчи ва иккинчи компонентдан сўнг, уларнинг ўзларини қай ҳолатда ҳис этаётганлигини аниқлаш учун барча иштирокчилар билан алоқа ўрнатилади.
«Биринчи компонент танага юборилганидан сўнг 28-куни барча кўнгиллилар электрокардиограмма, коагулограмма, қоннинг клиник ва биокимёвий таҳлили ва умумий сийдик таҳлилидан ўтадилар. Шу куни ҳар бир кўнгиллига унга вакцина ёки плацебо юборилганлиги ҳақида хабар берилади. Плацебо олганлар ўрганиш режасига мувофиқ кузатишни давом эттириш учун «Спутник M» билан эмланади», – дея таъкидлайди бўлим.
24 ноябр куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун «Спутник M» вакцинасини рўйхатдан ўтказганди.
Гам-Ковид-Вак M (Спутник M) вакцинаси асл Спутник V билан бир хил платформага асосланган ва 21 кунлик интервал билан иккита компонент билан бир хил тарзда қўлланилади.
Шу билан бирга, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмирлар фақат ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан, 15 ёшдан бошлаб эса фақат ўсмирнинг ёзма равишда хабардор қилинган ихтиёрий розилиги билан коронавирусга қарши эмланади.
Тасодифий хабарлар
ҲАМАС етакчиси илк бор очиқ баёнот берди
Наманган вилояти судига раис тайинланди
“Open budjet” хакерлик ҳужумига учради
Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Қурбонлар бор
Путин бирданига 11 нафар генерални ишдан олди