Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда хотин-қизларнинг фаол иштироки инобатга олган ҳолда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини янада ошириш, турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республика Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони билан 2022 йил-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари судьялари томонидан вилоятимиздан ҳар бир ҳудудида оила, никоҳ муносабатлари, оилада ва фарзандлар тарбиясида аёлларнинг ўрни мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Наманган вилоят суди ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Наманган шаҳар 11-сонли мусиқа ва саънат мактаби биносида ўтказилган тадбирда Наманган шахар Нурафшон, Байналминал, Оби-ҳаёт, Озод, Ғунча, Учқўрғон, Гулбоғ МФЙлардаги “Аёллар дафтари” да рўйхата турган хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак берилиб, уларнинг муамолларини ечиш чоралари кўрилди.
Муҳайё ДЕДАМИРЗАЕВА,
Наманган вилоят судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
Тиббий ёрдам кўрсатишни рад этган жавобгарликка тортилади
Энди “Инстаграм” “лайк”ларни кўрсатмайдими?
Намангандан Сирдарёга кўмак карвони юборилди (фото+видео)
Шерзод Қудбиев — Ҳалол ишлаган тадбиркорга солиқ юки камайиши керак
“Нархоз” ректори ишдан олинди. ТДИУда катта тозалаш ишлари бўлиши айтилди