NASA маълумотларига кўра, бугун, 28 апрель санасида Эмпайр-стейт-билдинг биносидан икки баравар каттароқ астероид Ер ёнидан ўтиб кетади.
418135 (2008 AG33) номи берилган ушбу фазовий жисмнинг диаметри 350 метрдан 780 метргача бўлиши мумкин. Бахтимизга, овоз тезлигидан 30 карра тезроқ учиб келаётган астероид сайёрамиздан 3,2 миллион километр олисда ўтиб кетади — Ойгача масофадан 8 баравар узоқ.
Бу хавотир аримай туриб, 9 майда яна бир «ўзга сайёралик» меҳмон ташрифи кутилмоқда. Буниси янаям каттароқ ва тезроқ. NASA прогнозларига кўра, 2006 JF42 номли бу астероид диаметри 380 метрдан 860 метргача, тезлиги 40,6 минг км/соат. Фазовий жисм Еримиздан 5,6 млн километр олисликда учиб ўтади.
Иккинчи астероиднинг тезлиги, агар таққослайдиган бўлсак, реактив-қирувчи самолётникидан 17 баравар, ўқ тезлигидан 12,5 баравар юқори!
NASA Ерга 193 млн километргача яқин келган фазовий объектлар ҳамда 7,5 млн километргача яқинлашган тез ҳаракатланувчи объектларни «потенциал хавфли» сифатида таснифлайди.
Дарвоқе, ўз траекторияси бўйлаб ўтиб кетиши кутилаётган иккала астероид Қуёшнинг ушбу қисмига, демакки, Ерга яна қайтиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)
Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлайди
Наманган вилоят судида халқ маслаҳатчилари билан семинар машғулоти бўлиб ўтди
Қўқон ҳокимининг пора билан ушланган биринчи “зам”и 5,5 йилга қамалди
Путиннинг кортежи қай даражада ҳимояланган?