Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.
Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда, бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даражадан – ҳафта охирига келиб 32-37 даражагача аста-секин кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
Навоийда 38 ёшли аёл қизи билан бирга бошқа бир фуқаронинг устига қизиган ёғни сепиб юборди. Кейин эса дўппослашди
Ғазода қум бўрони вазиятни оғирлаштирмоқда
Аҳрор Мансуров Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлди
Жамоат жойида шилқимлик қилганлар қамалиши мумкин
Ана холос! Фарғонада пистолет сотишаётган экан