Ўзбекистонда илк бор байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.
3-йилдирки юртимиз энг оммавий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларини қабул қилиб келмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, заминимиз байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилади.
23-25 август кунлари рўйи замин сайқали Самарқандда мазкур спорт тури бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Баҳслар Марказий Осиёда ягона эшкак эшиш каналида бўлиб ўтади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидан кейин ташкил этиладиган мусобақада атлетлар ноолимпия масофаларида беллашишади.
Тасодифий хабарлар
АҚШ–Мексика чегарасида «ажал қопқони» ўрнатилди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Маъмурий судлар фаолияти юзасидан семинар ўтказилди
Чет элдан Ўзбекистонга “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.
Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Нурмагомедов-Чистяков жанги бекор қилинди