Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан ҳисобланади. Тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Президентимиз бошчилигида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларнинг фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган 2021 йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтган тантанали маросимда муҳтарам Президентимиз ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида "Харакатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари"деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон бўлишини таъкидлаган эдилар.
Шу мақсадда, 2022 йил 28 январь куни "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги фармон қабул қилинди.
Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилди.
Қарорда белгиланган визифаларни давлат органлари ходимлари ва тадбиркорларга тушунтириш мақсадида вилоят ва туманлараро маъмурий суди томонидан Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармасида бошқарма ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари маъмурий суд ҳимоясида”мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда қарорда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилиш хисобланиши таъкидланган ҳолда, маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор тартибларни процессуал қонун ҳужжатларида белгилаш асосий вазифа қилиб белгиланганилиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқароларни ва тадбиркорларни судда ортиқча сарсон бўлмаслигини олдини олиш мақсадида судлар томонидан даъво ариза, ариза ҳамда шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, мазкур ҳолатда даъво ариза, ариза, шикоят ёки ишларни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш йўли орқали ягона дарча тамойилини судларга жорий этиш белгиланганлиги тушунтирилди.
Ислоҳотлардан кўзланган мақсад "Инсон қадри учун" тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришдан иборатдир.
Шу билан бирга семинарда, вилоят маъмурий суди судьяси У.Нишонова, туманлараро суди судьялари Ф.Мадрахимов ва Н.Тожиевалар ҳам маъруза қилиб, маъмурий суд ишларини юритишни "суднинг фаол иштироки" тамойили асосида амалга ошириш, маъмурий суднинг судловига тааллуқли ишлар доирасини кенгайтириб, фуқаро ёки тадбиркорлик субьектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам билдириш ҳуқуқини бериш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш, суднинг қарор ижросини муқаррарлигини таъминлаш, ижро институтини янада такомиллаштириш мақсадида маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, суд жарималарини қўллаш, ҳал қилув қарорининг такроран ижро қилмаганлиги учун дастлабки қўлланилган суд жаримасини ўсиб борувчи миқдорини қўллаш, маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш тўғрисида тушунтириш беришди.
Озодбек Зиявитдинов,
Наманган туманлараро маъмурий судинин раиси
Тасодифий хабарлар
“Қиммат ўқиш, паст маош”. Жаҳон банки Ўзбекистон ёшларининг ишсизлиги ҳақида ҳисобот эълон қилди
Банкларда олтин ёмбиларини сотиш бошланади
"Атлас"да маиший техникалар учун 70% чегирма ортидан катта тирбандлик юзага келди. Дўкон ёпилди - Тошкент ИИББ
Наманганнинг айрим туманларида «свет» ўчади
80 ёшни қаршилаган отахон 77 ёшли турмуш ўртоғи билан энди “загс”дан ўтди