Жорий йилнинг 22 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Ички ишлар ходимлари ҳайдовчига ИННОВAЦИОН усулда маска тақтиришмоқчи бўлишибди, усул жуда ажойиб” изоҳи билан видеотасвир тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий муносабати.
Жорий йил 7 октябрь куни соат 15-35ларда Учқўрғон туман “Истиқлол” МФЙ “Қайқи” кўчасида профилактика инспекторлари А.Ўринов ва С.Дехқановлар ҳудудни назорат қилиб юрганида, 3 нафар фуқаролар тиббий ниқобсиз гаплашиб турганлигини кўриб, ходимлар уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлишганида фуқаролардан бири қочиб, ўзининг “Нексия-2” русумли автомашинасига бориб, автомашинани юргизмоқчи бўлган. Шунда профилактика инспектори А.Ўринов “Нексия-2” транспорт воситаси ёнига бориб, ушбу фуқарони автомашинани юргизмасдан ундан тушишини сўраган. Бироқ, фуқаро инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмаган. Инспекторлар томонидан унинг исм-шарифи сўралганда автомашинадаги фуқаро “Нима сабабдан шахсимни айтишим керак, мен ўзимни автомашинамда ўтирибман” дея огоҳлантириш ва тушунтиришларга қарамай бўйсуниш ўрнига “Сен хоҳласам мен билан бирга ётасан деб айтдинг” айблови билан хизмат вазифасини бажараётган ходимларга туҳмат қилган. Профилактика инспекторлари ушбу фуқарога хизмат хонасига боришни айтганида қаршилик қилгани, шахсини таништирмаганлиги, қонуний талабга бўйсунмагани ва карантин тартибларини бузгани учун Ўз.Рес.МЖтКнинг 40-моддаси, 54-моддаси 1-қисми ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий хужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Учқўрғон туман судига тақдим этилган.
Шу ўринда ҳамюртларимизга мурожаат қилмоқчимиз, айрим блогерларнинг асоссиз, ҳеч қандай суриштирув ва аниқ фактларга таянмаган ҳолда тарқатган материалларидан хулоса чиқаришга шошилмай, танганинг иккинчи томони билан ҳам қизиқиб кўринг!
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Эрон президенти Хитойга ташриф буюришни режалаштирмоқда
Қирғизистон чегарачилари наркотик модда олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Ўзбекистондаги 30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга жўнатмагани маълум бўлди
Алиментдан қарзи бўлса ишга олинмайдими?
7–9 июл кунлари Наманганда ва айрим ҳудудлар сел-сув тошқинлари хавфи кутилмоқда — Ўзгидромет