Россияда «Россграм» янги ижтимоий тармоғи эълон қилинди, у Россияда блокланган «Instagram» ижтимоий тармоғининг аналоги деб аталади. «Россграм» муаллифи тадбиркор Aлександр Зобов бўлиб, у «ВКонтакте» ва «Telegram» яратувчиси Павел Дуров билан бир курсда ўқиганини таъкидлайди.
«Android ва iOS учун одатий функционаллик ва мобил иловаларга эга «Instagram» нинг русча аналоги 2022 йил 28 мартдан ишга туширилади. Аксарият фойдаланувчилар учун 2022 йилнинг апрел ойидан очилади», – дейилади «Россграм» веб-сайтида.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Россияда «Instagram» ижтимоий тармоғи блокланишни бошлади, бироқ кўпчилик VPN хизматларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқдан фойдаланишни давом эттиришга қарор қилишди.
Россияда 20 га яқин машҳур VPN хизматлари блокланган, жумладан Hola! VPN, ExpressVPN, KeepSolid VPN Unlimited, Nord VPN, Speedify VPN и IPVanish VPN ва бошқалар.
Тасодифий хабарлар
Эртадан қўшни мамлакатлардан Ўзбекистонга келаётганларга янги чекловлар жорий этилади
Андижонда 20 ёшли қизни “самосуд” қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)