Киев режими Ғарб кўмагида ИШИД ва Яқин Шарқдаги бошқа террористик ташкилотлардан ўйламасдан одам ўлдиришга тайёр бўлган жангариларни ёлламоқда. Улар буни “руслардан” ўч олиш мақсадида қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов маълум қилди.
“Яқин Шарқда, биринчи навбатда, Сурияда ўз қобилиятини кўрсатган террорчи ёлланма аскарларнинг ғарблик кураторлари ва ҳомийлари кўмагида Киев режими томонидан фаол ёллангани янги ҳодиса бўлди. У ерда улар россиялик ҳарбийлар билан тўқнаш келган. Ҳозир эса маънавий хорланган бу ИШИДчилар, нусровчилар (Россия Федерациясида тақиқланган “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи аъзолари) ва бошқалар “руслар”ни ўлдириш орқали кўрилган мағлубият учун қасос олиш иштиёқида ёнмоқда”, деб таъкидлаган вазир ўринбосари.
Унинг айтишича, жангарилар руслар ва украинларни ажратмайди. Қўшимча қилинишича, Киев режими Яқин Шарқдан келган ёлланма аскарларга Россияга қарши ҳаракатлари учун ўн баробар тўлов ваъда қилмоқда.
“Украинага шафқатсиз ва кўр-кўрона қотиллик қуроллари олиб келинмоқда, улар “рус” қонига чанқоқ бўлиб, уларнинг хизматларига “ўртача маошларидан” ўн баравар юқори бўлган ставкаларда тўланиши ваъда қилинган”, дея таъкидлаган у.
Сиромолотовга кўра, Украина миллатчи батальонларида Ғарб ёлланма аскарлари борлиги ҳам яхши маълум.
“Уларнинг аксарияти Украинада Россия махсус операцияси бошланишидан анча олдин пайдо бўлган ва Донбасс аҳолисига қарши кўплаб жиноятларга ўзларининг қонли ҳиссаларини қўшишга муваффақ бўлган”, деган
Сиромолотов.
Тасодифий хабарлар
Энди “Power bank” олиб юришга ҳожат бўлмайди
UFC Vegas турнири: Холлоуэй рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади
Ўзбекистонга жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
Кеча Бухоро, Наманган ва Самарқандда ёрдамга муҳтож оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилмаган
Рамзан Қодиров чечен “спецназ”ининг Украинадаги ҳаракати ҳақида маълумот берди