Иш, ўқиш ёки учрашувларга борганда оғиздан ёқимсиз ҳид келмаса бўлди, деб хавотирланувчилар талайгина. Аммо айримлар ўзидаги бу ҳолатни пайқамайди ва атрофдагилар олдида ноқулай вазиятга тушишади.
Ушбу мақолада 2 дақиқа ичида ёқимсиз ҳидни ё‘қотишга ёрдам берувчи синалган тавсияларни ҳавола қиламиз…
Аввалига ҳидни аниқлаймиз
Ўзингизни ҳидлаб кўринг
Чин ма’нода инсон ўз оғзидан келаётган ҳидни аниқлай олади. Бунинг учун бурун-оғиз қўллар билан беркитилади ва оғиздан нафас чиқарилади. Шу ҳолатда бурундан нафас олинади.
Сўлакни ҳидлаб кўриш
Билакнинг ички қисмига тил теккизилади ва бироз қуригач, тегилган жой ҳидлаб кўрилади.
Бармоқ теккизиб кўриш
Бармоқ тил учига теккизилади ва бурун билан ҳидлаб кўрилади. Бу орқали сиз келаётган ҳидни аниқ сеза оласиз.
Тез ё‘қотиш усуллари
Юқоридаги усуллар ёрдамида оғиздан ҳид келаётганлигини аниқлаган бўлсангиз, энди уни ё‘қотувчи энг самарали тавсияларга тўхталиб ўтамиз.
• Лимон, лайм чайнаш. Ушбу ситрус меваларини пўсти билан чайнасангиз, ёқимсиз тароват тез ё‘қолади.
• Қаҳва. Ушбу ичимлик таркибидаги кофеин моддаси ёқимсиз ҳидни ё‘қотади. Ёки бўлмаса, 3-4 дона қаҳва доначаларини чайнаш ҳам фойдали бўлади. Уларни ёнингизда ҳам олиб юришингиз мумкин. Қаҳва ҳидни 7-8 соатга ё‘қотади.
• Чиннигул шоҳчасини бир неча дақиқага чайнаш ҳам ҳидни бартараф этади. Ундаги эфир мойлари кайфиятни ҳам кўтаришга ёрдам беради.
• Нордон олма ейиш орқали ҳидни “ўтмаслаштириш” мумкин. У тишлардаги карашни тозалайди.
• Ёнғоқ ёки писта чақиш ҳам масалани ижобий ҳал қилади. Бу маҳсулотлар 1-2 соатгагина та’сир этиши мумкин. Шунингдек, улар саримсоқпиёзнинг ҳидини ҳам бартараф эта олади.
• Ҳар куни асалари мумини исте’мол қилиш орқали “ёқимли” ҳидни ё‘қотса бўлади. У оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини яхшилайди.
• Оғизни тузли эритмада чайқаш ҳам ҳидни кетказиши мумкин. Бунинг учун 1-2 дақиқа вақт сарфлаш кифоя.
• Эрталаб оғиз бўшлиғини ўсимлик мойи билан чайқасангиз, нафасингизни хушбўй қилган бўласиз.
Тасодифий хабарлар
Махачев чемпионлик камари учун жангга киришмоқчи
Наманганда почта тизимида йирик талон-торожликлар аниқланди - ДХХ
Наманганга Панжоб вилояти губернатори бошчилигидаги Покистон делегацияси келмоқда
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
Каримова нафақат давлатнинг пулини, балки маданий бойликларини ҳам ўғирлаган