Наманганда уч нафар фарзандига алимент тўламай юргани учун қидирувда бўлган эркак тунги клубдан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов хабар берди.
Унга кўра, қарздор ота суд қарорида кўрсатилган мажбуриятни, яъни 2021 йилнинг мартидан 2024 йилнинг январь ойига қадар 50 млн сўмдан ошиб кетган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб, яшириниб юрган.
Шу боис унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, кеча, 15 январь куни ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирида Д.И. тунги клубдан топилган.
"Унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиб, 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълумот учун, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан 2023 йилнинг ўзида жами 207 нафар қидирувдаги шахслар топилиб, 478 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ундирилган.
Тасодифий хабарлар
Мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган аёл қамоқдан озод қилинди
Ўзбекистонлик дзюдочи Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди
Ўзбекистонлик Сайфулло Соипов АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилиши юзасидан маълумот берилди
Наманган давлат университетида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани сабаб 14 кунлик карантинга ёпилди