Халқ орасида «Дилмурод патир» номи билан машҳур бўлган наманганлик Муроджон Сиддиқов 63 ёшида вафот этди.
Муроджон Сиддиқов новвойлик фаолиятини 18 ёшидан бошлаган. 1992 йили ўзи туғилиб-ўсган Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида патир бозорига асос солган.
«Дилмурод патир» номи муҳрланган нонлар нафақат Ўзбекистон, балки Жанубий Корея, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Янги Зеландия, Туркия каби давлатларда ҳам брендга айланиб улгурган. Айни пайтда бу бренд остида бир кунда 70-80 қоп ундан ёпилган нонлар сотувга чиқарилади.
Яқинда Муроджон Сиддиқов эҳтиёжманд оилаларга беминнат кўрсатган ёрдами учун Президент фармони билан таъсис этилган «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланганди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда коронавирусни даволаш ва тақсимлаш маркази қайта тикланди
Россияда заҳарланган ўзбекистонлик вафот этди
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси раҳбари «Hilal star» стандартини берувчи халқаро қўмита раислигига сайланди
Туркия ва Қирғизистон Қуролли кучлар ҳамкорлиги бўйича ҳужжат имзолади
Самарқандда фуқаро ярим млрд сўмлик газни ўғирлади