2022 йилда Ўзбекистонда Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.
Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари 2020-2021 йилларда ушбу ресурслар нархлари ўзгармагани ва кейинги йилда индексация қилиниши кўзда тутилаётгани билан изоҳланган.

Ҳисоб палатасининг таъкидлашича, юқоридагилардан келиб чиқиб, энергия ресурслари тариф нархларининг 2022 йилда кескин оширилиши фонида, жорий инфляция даражасининг ўтган йилга нисбатан пасайишини таъминлаш учун бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш талаб этилади.
Бунинг учун Ҳукумат ҳамда тармоқ вазирлик ва идораларига истеъмол таркибидаги юқори вазнга эга озиқ-овқат (гўшт, ун маҳсулотлари, мевасабзавотлар), ноозиқ-овқат товарлари (кийим-кечак, қурилиш моллари) ва бошқа хизматлар (транспорт ва алоқа)га бўлган талабни тўлақонли таъминлаш орқали, улар нархларининг барқарорлиги таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилган.
Тасодифий хабарлар
Қўқонда қотиллик. Ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган!
“Mustaqillik bayrami muborak bo‘lsin!”. Prezident 31-avgustni qanday o‘tkazdi?
Польша Россия билан чегарада тўсиқ қуришни бошлайди
Davlat boshqaruvi akademiyasi dekani Otabek Hasanov: Agar jamiyatda yana shunday hokim o‘rinbosari chiqsa, bizga qiyin bo‘ladi
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди