Дунё бўйича коронавирус COVID-19 инфекциясини юқтириб олган 951 901 нафарни ташкил этмоқда. Вирусдан бугунгача 48 284 киши вафот этди, 202 342 киши соғайди. Ўзбекистондаги сўнгги маълумотлар эса ушбу вирусн юқтириб олган 190 нафар эканини кўрсатмоқда.
Маълумки, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу вирус 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган аёлда аниқланганини очиқлади. Кейинроқ Туркия ва БААдан қайтганларда ҳам ушду вирус аниқлангани айтилди. Бироқ, чет элдан ушбу инфекцияни юқтириб келиш фақат юқоридаги уч мамлакат билан боғлиқ эмас.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 190 нафар беморнинг 72 нафари касалликни чет элдан юқтириб келган. Хўш, бу қайси мамлакатлар? Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ушбу маълумотларни очиқлади.
Унга кўра:
- Франциядан келган 1 кишида;
- Туркиядан келган 37 кишида;
- Англиядан келган 3 кишида;
- Саудия Арабистонидан келган 1 кишида;
- Россиядан келган 26 кишида;
- Қирғизистондан келган 2 кишида;
- БААдан келган 1 кишида;
- Швейцариядан келган 1 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ушбу мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ вазият эса қуйидагича:
- Франция – 57 780 бемор – 4 032 ўлим – 11 055 соғайганлик;
- Туркия – 15 679 бемор – 277 ўлим – 333 соғайганлик;
- Англия – 29 872 бемор – 2 352 ўлим – 179 соғайганлик;
- Саудия Арабистони – 1 720 бемор – 16 ўлим – 264 соғайганлик;
- Россия – 3 548 бемор – 30 ўлим – 235 соғайганлик;
- Қирғизистон – 116 бемор – ўлим йўқ – 5 соғайганлик;
- БАА – 814 бемор –8 ўлим – 61 соғайганлик;
- Швейцария – 18 117 бемор – 505 ўлим – 4 013 соғайганлик ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистонда эса коронавирус чалинган беморлардан 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
Байрутдаги портлаш келтирган зарар ҳисобланди. Уч юз мингдан кўп одам уйсиз қолган
Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво салқин бўлади
Қашқадарёда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
Саратонга қарши курашувчи энг арзон маҳсулотни биласизми?
Шифокорда коронавирус аниқлангани сабаб бутун бошли клиника ёпилди