2019 йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман ёхуд замондан ортда қолган ЙПХ ходими» сарлавҳаси билан Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот жараёни тасвирланган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилган.
Маълум қилинишича, жараёнда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант Ж.Абдураҳмонов томонидан бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарор талабларини бузилган. Ҳозирда унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосага кўра сержантга қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади, дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.
Тасодифий хабарлар
Samarqand shahrida keksalar marafoni o‘tkaziladi (foto)
Олмос ёрдамида саратонни аниқлаш усули топилди
Хьюстон полицияси бошлиғи Трампга «оғзини юмиш»ни маслаҳат қилди
Toshkent shahriga yangi bosh imom-xatib tayinlandi
2022 йилда Ўзбекистон йўлларида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони маълум қилинди